DataLife Engine / ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Жорий йил 23 декабръ куни Зарафшон шаҳрида ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар ДХХ масъул ходими О.Муратов, шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов ҳамда шаҳар бош имом хатиби Қ.Ибрагимов билан ҳамкорликда Зарафшон шаҳар НКМК  МКБ АЖ корхонаси раҳбар ва ишчи ходимлар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид", “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари" "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги ЎРҚ-699 сон қонуни мазмун моҳияти мавзуларида сўз юритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 3538-сонли хулосаси асосида тайёрланган Экстремизм ва терроризмни олдини олиш, одам савдоси қарши курашиш бўйича буклетлар тарқатилди.Тадбир сўнгида  Экстремизм ва терроризмга оид видеоролик намойиш этилди.









24-12-2022, 11:00
Вернуться назад