Бугун, 23-декабрь куни Зарафшон шаҳар Касб-ҳунар мактаби мажлислар залида Болалар масалалари бўйича Зарафшон шаҳар идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида 10 нафардан ортиқ ёшларнинг ҳатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Йиғилишни Зарафшон шаҳар ҳокими, комиссия раиси Назирбек Рахманов бошқариб борди. Комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.