🔹Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Э.Яхёев, Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.
🔹Мактабда битирувчи синф ўқувчилари, мактаб ўқитувчилари ва бир қатор иқтидорли ўқувчилар билан суҳбатлашган ИИБ бошлиғи уларнинг таълим сифатини янада ошириш бўйича таклифларини тинглади.
🔹Бундан ташқари, сектор раҳбари ўқувчи ёшлар билан ўз ҳаётий тажрибасини сўзлаб бериб, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида гапирди.
🔹Шунингдек, битирувчи ёшларга келажакда Олий ўқув юртларига киришлари, касб-ҳунар ўрганишлари ҳамда жамиятда ўз ўрнини эгаллашлари бўйича омад тилади.

