Давлат бошқаруви академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган тренинглар давомида жамоага раҳбарлик қилиш бу масъулиятни бўйинга ола билиш эканлигига алоҳида эътибор қаратилиб, қийин вазиятларда, дейлик, рақобат кучли муҳитда бошқарув, ташкилотчилик ва ўзаро муносабатларни қуришнинг муҳим жиҳатлари таҳлил этилди.
Интерфаол ўйинлар, махсус машқлар орқали иштирокчиларнинг ижодий имкониятларини очиш, уларни намоён этишга ҳаракат қилинди.
Тренинг давомида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, шахсий самарадорликни ошириш каби бугунги кун раҳбарлари учун зарур кўникмаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



