


КАБРИСТОННИ ОБОД ҚИЛИШ --АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ
Миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш барчамизнинг бурчимиздир.
Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Раджабов шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли 1-сонли қабристонда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шаҳар ҳокими мутасаддиларга қабристонни ободонлаштириш, бу маскани халқимизни зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида бир қатор топшириқлар берди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати