Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сон Фармони мазмуни

Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сон Фармони мазмуни 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27-мартдаги  “2003-йилнинг  1-апрелдан бошлаб уй-жой-комуннал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш  тўғрисида”ги РФ –3227-сон Фармонига мувофиқ  имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-комуннал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида  бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган. .
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-58-сон Фармонига асосан 2022-йил 1-мартдан бошлаб:
a) компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги   шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъий назар тўлаб бориладиi;
b) ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. 
Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар   учун ҳар ойлик компенсация тўлови  – пенсияни ҳисоблашнинг базавий  миқдорининг 45 фоизи миқдорида тўланади;
v) ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун  ҳар ойда – пенсияни ҳиоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289000 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади..
Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда  тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали i республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари  ҳисобидан молиялаштирилади.


Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи                                                              У.Азизов

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech