DataLife Engine / Зарафшон шаҳрида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган тадбирлар ижроси

Зарафшон шаҳрида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган тадбирлар ижроси

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига ва фуқароларга йўллаган мурожаатномалари, бир нечта қарорлари асосида жорий йилда ташаббусли бюджет жараёни кенгайтирилди ва бевосита фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни танлаб олишнинг янги механизми жорий қилинди. 

 

2023-йилги Бюджетнома ва Қонун лойиҳасида харажатларнинг натижадорлигини ошириш, маҳаллий ҳокимликларни ваколатларини кенгайтириш, бюджет барқарорлигини таъминлаш, бюджет қамровини ошириш ҳамда бюджет маблағларини тақсимлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича таклифлар киритилган. 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2021 йил
7 майдаги 3299-бўйруғи билан “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 81-бандига асосан туман ва шаҳар ҳокимликлари ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни мазкур Низомнинг 
16-иловасига мувофиқ шаклларда Очиқ бюджет ахборот портали ҳамда ўзларининг расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб борилиши белгиланган, шунга асосан “Ташаббусли бюджетнинг 2023 йил 1 мавсум учун сўм Республика бюджетидан 3 951,0 млн.сўм, маҳаллий бюджетдан
 728,0 млн.сўм ва жорий йил 1 январ холатига қолдиқ ҳамда жамғармага қайтган маблағлар хисобидан 1 178,0 млн.сўмни ташкил этиб  жами 5 857,0 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.

Ташаббусли бюджет жараёнининг 2023 йил 1-мавсумида “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига жами 5 857,0 млн.сўм маблағ шакллантирилди. 

 

Маълумот учун, 01.01.2023й. қолдиқ 873,0 минг.сўм, иқтсиод қилинган маблағ хисобидан 305,0 минг.сўм, қўшимча манбанинг 30% ҳисобидан 728,0 минг.сўм;  бюджет параметрида умумий харажатларнинг 5% миқдорида режалаштирилган маблағ
 3 951,0 минг.сўм

Ушбу маблағлар учун фуқаролар томонидан:   

 

4 та лойиҳа 2,3 млрд.сўм таълим муассасаларини таъмирлаш ва жихозлаш; 

2 та лойиҳа 1,2 млрд. сўм тиббиёт объектларини таъмирлаш ва жихозлаш; 

2 та лойиҳа 2,2 млрд. сўм оқова суви билан таъминлаш лойиҳаларига йўналтирилди.

 

Мисол учун, Тиббиёт бирлашмасидан модди техника базасини ривожлантириш учун  1 та таклиф келиб тушган. 2 055 та овоз билан ғолибликни қўлга киритди ва
 
1,0 млрд. сўм ютиб олишга эришди. 

7-07-2023, 19:05
Вернуться назад