




Оила жамиятнинг асосий негизи. Соғлом оила муҳитини яратиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантириш эса соғлом келажак демакдир. Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир!!! Жорий йилнинг 18 август куни 3-секторда Зарафшон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.И.Шукуров, Зарафшон шаҳар 3-сектор маъсул ходими Ж.Усманов , Шаҳар отинойиси Г.Райимова ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Зарафшон шаҳар “Тинчлик” МФЙ 11-уй, 16-хонадонда яшовчи фуқаро Ф.Наврўзованинг турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилиги юзасидан муҳокама ўтказилди.Оила яраштирилди.