


Айни кунларда шаҳримиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими Анвар Раджабов томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун шаҳар ҳокими, биринчи сектор раҳбари “Бекмурод бобо зар” МЧЖга қарашли мебел ишлаб чиқариш цехида, “Муҳаммад али транс” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасида ҳамда “Страус транс зар” МЧЖнинг аҳолига сифатли такси хизматини кўрсатиш корхонасида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва тадбиркорларга фаолиятларини янада ривожлантириш борасида тавсиялар берди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати