Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов ҳудуддаги 9-мактабида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилаётганлиги билан танишди. Шаҳар ҳокими ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни алоҳида ўрганди.