Аргентиналик футбол афсонаси, 1986 йилги жаҳон чемпиони Диего Марадона вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Аргентинанинг TN телеканалига асосланиб хабар берди.
У 30 октябрь куни тиббий кўрикдан ўтиш учун касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди. Аммо кейинчалик миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилгани маълум бўлди.
Марадонага 12 ноябрда касалхонадан жавоб берилган эди.