Навоий вилоят ҳокимлигида атрофдагиларга намуна бўлган, фаол 40 нафар нуроний отахон ва онахонларни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида зарафшонлик фахрийрлар Бахтиёр Негов, Шарифа Хидирова, Башорат Аслоновалар ҳам бор.
Дастлаб давлатимиз мадҳиясига ҳурмат бажо келтириш билан бошланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхан Худайбергенов, Ўзбекистон Қаҳрамони, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси – бош директор Қувондиқ Санақулов ҳамда вилоят фаоллари иштирок этдилар.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати