Зарафшон шаҳар ҳокими бозордаги нарх-наво билан танишди
Зарафшон шаҳар ҳокими бозордаги нарх-наво билан танишди
Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов шаҳар ҳудудидаги Зарафшон деҳқон бозори, озиқ – овқат дўконлари ҳамда дорихоналардаги нархлар билан танишиб, тадбиркорлар билан суҳбатда бўлди. Пандемия даврида барқарорликни сақлаш, нарх-наво ўсишининг олдини олиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, бу вазиятда барчамиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, мураккаб синовларни енгиб ўтиш кераклигини таъкидлади.