Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТУВЧИ, КЎЧМА САВДО ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНМАЙДИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТУВЧИ, КЎЧМА САВДО ТАШКИЛ ЭТУВЧИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНМАЙДИ
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Республика махсус комиссия қарорига кўра шанба ва якшанба яъни 18-19 июль кунлари автомобилда кўчага чиқиш хатто туманларда хам қаттиян тақиқланади. Зарафшон шаҳрида ҳам автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш тақиқланади. 
Маҳсус рухсатнома берилган етказиб бериш хизматини кўрсатувчилар ҳамда кўчма савдо ташкил этувчи тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи юк машиналари ҳаракати чекланмайди.
Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш,  деҳқон бозорида   эпидемияга қарши ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш, санитар тозалаш ишларини ўтказиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, бозор маъмурияти томонидан шанба ва якшанба кунлари савдо фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи бозор савдоси фаолияти бундан мустасно.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech