Жорий йил 19 октябръ куни Зарафшон шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов ҳамда шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова билан ҳамкорликда "Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида 21-октябрь-Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Зарафшон шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ходимлари ўртасида "Ўзбек тилим-фахрим", "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Радикализм, экстремизм ва терроризм-барқарор тараққиёт кушандаси" мавзуларида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда 50 нафар ходимлар иштирок этишди.