Учрашувда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Ауқулаш" ансамблининг директори Аятберген Алланиязов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Гулхадиша Айимбетова, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артистлар, хонанда Жамила Бекбергенова, Бегиз Темирбаев, хонанда Дамир Турениязовлар иштирок этдилар.
Даставвал, улар ўзларининг санъат соҳасидаги фаолиятлари, санъатда эришган ютуқлари билан ўртоқлашдилар. Шундан сўнг азиз юртдошларимиз томонидан ижро этилган куй ва кўшиқлар барча иштирокчилар дилларига олам-олам қувонч, ўзгача шукуҳ бағишлади.