DataLife Engine / ҚЎЛЛАНМАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

ҚЎЛЛАНМАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ



ҚЎЛЛАНМАЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
“Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан биргаликда ишлаб чиқилган “Оила – муқаддас даргоҳ”рисоласи, “Меҳнат қонун ҳимоясида”, “Ворислик ҳуқуқи қонун ҳимоясида” ва “Ерга нисбатан ҳуқуқнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши тартиби” қўлланма китоблар тақдимоти бўйича тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда шаҳар “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими бошлиғи – ҳоким ўринбосари У.Очилов, бўлим бошлиғи ўринбосари Ф.Сирожов, шаҳардаги 13 та МФЙ раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди. 
“Оила – муқаддас даргоҳ” рисоласида ниқоҳ тушунчаси, никоҳ тузиш шартлари, никоҳни қайд этиш, никоҳ тузишга йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатлар, никоҳ шартномаси ва унга назарда тутилмайдиган шартлар (қоидалар), никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, никоҳ шартномасидаги мажбуриятларнинг бузилганлиги учун ҳуқуқий жавобгарлик, боланинг мулкий ҳуқуқи ва бошқа оила масалаларига оид баъзи ҳуқуқий тушунтиришлар содда тарзда ёритиб берилган. 
“Меҳнат қонун ҳимоясида” қўлланмасида меҳнат қонунчилиги нормаларини амалда қўллашнинг айрим жиҳатлари, яъни меҳнат низоларининг судловга тегишлилиги ва судга таълуқлилиги , ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат шартномасини тузиш ҳамда уни бекор қилиш билан боғлиқ муносабатлар, шунингдек, меҳнат дафтарчасини юритишга оид талаблар каби масалалар қисқача ёритилган.
 “Ворислик ҳуқуқи қонун ҳимоясида” кичик қўлланма орқали ворисларга ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтиришдан мақсад ҳам мерос мулки билан боғлиқ низоларнинг, инсонлар ўртасидаги қон-қариндошлик муносабатларига путур етказишнинг олдини олишдан иборатдир.
“Ерга нисбатан ҳуқуқнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши тартиби” қўлланмада ер участкаларига нисбатан ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ҳамда ер учаскаларини давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши тартиби ва шу муносабат билан уй (квартираси) бўлиши лозим бўлган фуқароларни турар жой билан таъминлаш, кўчмас мулк мулкдорларига компенсация бериш тартиби, шунингдек ўзбошимчалик билан ер майдонларини эгаллаш ва унинг оқибатлари юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари ёритилган.
МФЙ раислари ва уларнинг ходимлари мазкур китоблар бўйича ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб, бир қатор таклифлар ҳам илгари сурилди.
Д.ҲУСЕНОВ,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Зарафшон шаҳар бўлинмаси раисив.в.б.
12-10-2020, 14:47
Вернуться назад