DataLife Engine / “ПРОКУРОР КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ПРОКУРОР КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ПРОКУРОР КУБОГИ”  ҒОЛИБЛАРИ  АНИҚЛАНДИ

Зарафшон шаҳрида аҳолини, айниқса ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича иккинчи сектор---“Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди. 

Ушбу мусобақада "Янги Зарафшон", "Олтин водий", "Ўзбекистон", "Қурувчи" МФЙлар ининг  уюшмаган ёшлар футбол жамоалари иштирок этишди. Мусобақа шаҳар прокуратураси, туризм ва спорт бўлими, болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Натижаларга кўра, биринчи ўринни "Қурувчи" МФЙ ёшлари эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин эса "Янги Зарафшон" маҳалласи ёшларига насиб этди. Учинчи ўринни "Олтин водий" МФЙ, тўртинчи ўринни "Ўзбекистон" МФЙ ёшлари банд этишди. Ғолиб бўлган жамоаларга шаҳар прокурори, иккинчи сектор раҳбари Анвар Жумаев томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари  топширилди. 

Собит Ҳайитов.
Зарафшон шаҳар туризм ва спорт бўлими бошлиғи


11-03-2022, 11:50
Вернуться назад