DataLife Engine / ВИРУС ҲАҚИДА ЁЛҒОН МАЪЛУМОТЛАР ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН – ЖИНОИЙ ва МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ

ВИРУС ҲАҚИДА ЁЛҒОН МАЪЛУМОТЛАР ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН – ЖИНОИЙ ва МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ


Юзага келган эпидемиологик вазият сабабли ЖКЖПК ва МЖТКга зарур тузатишлар киритилди (26.03.2020 йилдаги ЎРҚ-613-сон Қонун)
 
Биринчиданкарантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида улар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни учинчи шахсларга тарқатганлик учун жазо чораси қўлланилади. Бунинг учун  200 БҲМгача миқдорда жарима ундирилади ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоҳ тузатиш ишлари билан жазоланади.
         Бироқ ҳуқуқбузар маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ, Интернет орқали тарқатганда қуйидаги қатъий жазо чоралари қўлланилади: 200 БҲМдан 400 БҲМгача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
         Иккинчидан, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди (МЖТК 54-м.; ЖК 2571.). Ушбу моддада карантинли ва инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида узрли сабабларсиз қуйидагиларга риоя этмаслик ҳолатлари учун жазо чоралари белгиланган:
         Мазкур ҳолатда жавобгарлик ва жазо чоралари тури бундай ҳаракатлар келтириб чиқарган оқибатларга қараб белгиланади:
         Учинчидан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳам тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда  жамоат жойларида ниқобсиз юрганлик учун 5 БҲМгача жарима солинади.
         Тўртинчидан, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганларга нисбатан қоидабузарлик ҳолатларига қараб, 30 суткагача бўлган муддат маъмурий жазо тайинлаш билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси – даволаш ёки карантинда ушлаб туриш қўлланилади. Тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда, давлат санитария назорати органлари томонидан ушбу чоралар қўлланилиши мумкин. Бундай чоралар қўлланилиши мазкур органлар белгилаган жойларда ИИВ ва Миллий гвардия томонидан таъминланади.
 
Мансур Каримов,
Шаҳар адлия бўлими бошлиғи                                       
 
 
1-05-2020, 10:10
Вернуться назад