Зарафшондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда шаҳар махсус комиссиясига мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилган. Жорий йил 30 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ шаҳар ҳудудида шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш тақиқланди. Шаҳар махсус комиссиясининг махсус рухсатномаси бундан мустасно.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.