
4 июль шанба куни соат 10:00 да Зарафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими ва масъул раҳбарлар иштирокида пресс-конференция ташкил этилади. Унда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, бугунги кундаги эпидемиологик вазият ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясига оид қабул қилинган фармон ва қарорлар юзасидан маълумотлар берилади. Шаҳримиздаги барча журналист ва блоггерларни пресс-конференцияга таклиф этамиз. Улар у'зларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.