Жорий йилнинг 29 июль санасида Навоий шаҳрида ўтказилган Республика "Китобхонлик фестивали"да Зарафшон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида китобхонликни тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ва юқори натижаларга эришган мактаб кутубхоначилари ҳамда билимга чанқоқ ўқувчилари муносиб тақдирландилар.