Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сонли Фармони ҳамда 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-82-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, шу йилнинг ноябрь ойида Зарафшон шаҳридаги «Юлдуз» маданият саройида Суд, Зарафшон шаҳар Адлия бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Зарафшон шаҳар бўлими ҳамкорлигида «Ёшлар ва қонун» республика танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловда ўқувчи ёшлардан ташкил топган жамоалар танлов шартлари бўйича суд-ҳуқуқ соҳасидаги сўнгги янгиликлар, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни суд жараёни модели асосида ўзларининг ҳуқуқий билимларини кўрсатиб беришди.
Тадбир кўтаринки руҳда давом этиб, танлов якуни бўйича ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Лайло Шарипова
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарафшон туманлараро суди
судьяси