Болаликда олинган билим — тошга ўйилган нақшдир
Зарафшон шаҳридаги 15-сонли ДМТТда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 3-КЁҚҚ шахсий таркиби томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларда ҳаракатланиш ва қандай йўл тутиш кераклиги борасида кўргазмали тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирда соҳа мутахассиси Я.Хайдаров болаларнинг эҳтиётсизлиги, ўйин деб ўйлаб, аесарият вазиятларда ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган воситаларни катталарнинг назоратисиз ишлатиши оқибатлари, ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад болажонларни ёшликдан қутқарувчи касбига қизиқтириш билан бир қаторда содир бўлиши мумкин бўлган Фавқулодда холатларни олдини олиш ва бундай холатларда қандай харакат қилишни болаликдан онгига сингдиришдан иборатдир.