✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарорининг 3-бандига асосан Навоий вилоятида 2024 йилда шаҳарларда автобус йўналишларининг янги тармоғи жорий этилишини, автоматлаштирилган тўлов тизими ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати босқичма-босқич йўлга қўйилиши белгиланган.
✅Бугунги кунда Транспорт бошқармаси хузурида “Навоий йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаси ташкил этилган бўлиб, ушбу муассасада 2024 йилда автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати фаолият олиб бориши режалаштирилмоқда.
✅Автоматлаштирилган диспетчерлик маркази Навоий вилояти Транспорт бошқармасида ташкил этилиб, 10 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.
👉Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🇺🇿