Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Навоий вилоят Зарафшон шаҳрида Сайҳунобод тажрибаси амалда.

Давлат раҳбаримизнинг Сирдарё вилоятининг оғир тумани ҳисобланган Сайхунободга ташрифи, бу ерда аҳоли даромадларини ошириш бўйича Президент ташаббуси асосида яратилаётган тажриба – давлат уй хўжаликларига ўз имкониятларини тўлиқ ишга солишга кўмаклашиши тамойили айни кунда бутун республика вилоятлари, барча маҳаллаларида амалда қўлланилмоқда.
Зарафшон шаҳрида ҳам аҳоли даромадли қилиш бўйича бутун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган Сайхунобод тажрибаси ҳам кенг жорий этилиб, у орқали оилалар даромадини оширишда ижобий натижаларга эришилмоқда. 
“Олтин водий” маҳалласи мисолида олсак, маҳаллада ўз томорқаси орқали қўшимча даромад олиб, оиласига барака ва маҳалласига файз қўшаётган хонадонлар кўплаб топилади.
Маҳаллада 5025 нафар аҳоли истиқомат қилиб, шундан 100 нафардан ортиқ хонадонларнинг томорқа ер майдонлари мавжуд. Маҳаллада “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш мақсадида 7 та хонадон танлаб олиниб, чорвачилик, тикувчилик, иссиқхона, пазандачилик, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига ишсиз аҳоли вакилларини бандлиги таъминланди.
Маҳаллада яшовчи Ҳайруллаевлар оиласи ҳам ҳалол меҳнат ортидан рўзғор тебратиб келмоқдалар. Оила томорқадан самарали фойдаланиб, чорва ҳамда парранда боқишдан ташқари, ихчам иссиқхона ташкил этиб, помидор ва бодиринг етиштирмоқлари. Бундан ташқари тажриба тариқасида иссиқхонада банан ва папайя мевасини етиштириш учун ушбу меваларнинг кўчатлари олиб келинган ва экилган.   
Шунингдек, маҳаллани ҳар бир оиласини салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда даромадини ошириш бўйича “Сайҳунобод тажрибаси” асосида аҳолида ишлар йўлга қўйилган ва ушбу ишлар орқали оилаларни турмуш фаровонлигини ошириб, аҳолини кайфиятини кўтаришга эришилмоқда. 
Зарафшон шаҳар
“Олтин водий” МФЙ
ҳоким ёрдамчиси
А.А.Ахмедов
         
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech