Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шаҳар ҳокими боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишиш асносида муассаса мудираси билан ҳам мулоқот қилди.
Биз учун биринчи ўринда болаларимизнинг маънавияти, билими, соғлиги. Шунинг учун бор эътиборимизни мактабгача таълимга қаратаяпмиз. Муассасадаги ҳар бир ходимнинг вазифаси болаларни жуда яхши кўриш, уларга яхши тарбия бериш, деди Анвар Раджабов.