Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

Зарафшон шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бўлими бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шариповнинг навбатдаги сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди.

Зарафшон шаҳар 3-сектор штабида ўтказилган қабулда фуқароларнинг 10 га яқин мурожаатлари тингланди.

 Аксарият мурожаатлар тергов ҳаракатлари шунингдек, ишга жойлашиш каби мазмундаги фуқароларнинг ечимталаб муаммоларига бағишланди. Жумладан, Истиклол МФЙда яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро Асадбаев Мержан Арманович чилангарлик буйича ишга жойлашиш учун мурожаат килди. Шу куннинг узида мутахассислиги буйича шахар Мусика мактабига чилангарлик иши буйича йўлланма берилиб муаммоси ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, кабул куни яна 4 кишининг мурожаати ижобий ҳал этилди.  3 тасига масала ечими бўйича ҳуқуқий йўналиш берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қабулда билдирилган ҳар бир муаммо ортида инсон тақдири ҳамда унинг манфаатлари ётгани алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, қабул давомида ободонлаштириш, имтиёзли кредит олиш каби бир қатор масалаларда ҳам амалий кўмак кўрсатилди.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech