Ижтимоий тармоқда “Марказий кон бошқармаси майдалаш заводи Зарафшон шаҳри экологиясига таъсир кўрсатмоқда”, деган мазмундаги хабар ёритилди.
“Оҳактош” кончилик участкасидаги саралаш ва майдалаш заводида атроф-муҳитга зарар етказмаслик мақсадида, чангни сув билан тиндириш тизими яратилган. Шу кунларда кунинг кескин исиб кетиши натижасида атмосферада чанг меъёри бироз ортиши кузатилган. Айни пайтда мутахассислар томонидан атмосферага чиқарилаётган чанг меъёри текширилиб, уни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирда ушбу заводни шаҳар ташқарисига, хавфсиз ҳудудга кўчириш устида иш олиб борилаётганини маълум қиламиз. Жумладан, жорий йилнинг май ойида “Бессопан” саноат майдонида жойлашган “Мурунтов” оҳактош конида 1-майдалаб саралаш мажмуаси фойдаланишга топширилди. Лойиҳа доирасида 2-майдалаб саралаш мажмуасини ишга тушуриш мўлжалланган. Мазкур мажмуалар тўлиқ қувватда ишни бошлагандан сўнг, саралаш ва майдалаш заводи шаҳардан четга кўчирилади.
Марказий кон бошқармаси Ахборот хизмати.