Меню
Русский Ўзбекча O'zbekcha English

ХИЗМАТ УЙЛАРИ КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ



 
Бугун зарафшон шаҳар ҳокимлиги ҳамда турли ташкилот ва корхоналарда фаолият олиб бораётган тажрибали, изланувчан, ҳудуд ривожи учун бор куч ва имкониятини сафарбар этиб келаётган 7 нафар раҳбар ва ходимларга Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов томонидан хизмат уйларининг калити  топширилди.
– Оиламизга 2 хонали янги уй ажратилганидан беҳад хурсандмиз, – дейди шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Аброр Ғуломов. – Икки нафар фарзандимиз бор. Бугун қувончимиз чексиз. Ана шундай юксак ишонч ва кўрсатилган ғамҳўрлик учун миннаторчилик билдираман.
 Замонавий шаҳарсозлик ва бинокорлик талабларига тўла мос, табиий иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда қисқа муддатда бунёд этилган мазкур уйлар барча шарт-шароит ва қулайликларга эга.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech